Клопп кетма-кет 2-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Ads

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасида ўтган сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Германиялик мутахассис ўтказилган сўровнома якунларига кўра  Фрэнк Лэмпард («Челси»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Эдди Хау («Борнмут») каби мутахассисларни ортда қолдирди. Таъкидлаш керакки, у август ойида ҳам ушбу совринга лойиқ кўрилган эди.

Маълумот учун, Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” ўтган ой премьер-лиганинг ўтган барча 3 та учрашувида ғалаба қозонди ва ҳозирча мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Komol Omon
11/10/2019 23:40
Зор клопп

Минбар

Барча блоглар