Клопп кучлими ёки Гвардиола? Бу саволга уларнинг иккаласи билан ҳам ишлаган футболчи жавоб берди

  • 07 Jun 22:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган “Манчестер Сити”даги устози Хосеп Гвардиола ва “Боруссия” Дортмунддаги устози Юрген Клопп ҳақида гапириб ўтди.

Tecno

“Юрген Клопп ва Хосеп Гвардиола – дунёнинг энг зўр икки мураббийи. Тўрт йил олдин мен Клопп билан ишлаганман. Бу мураббийни жудаям яхши кўраман. У ажойиб жамоавий руҳ яратади ва футболчиларнинг кучига куч қўшади.

Тактика нуқтаи назаридан Пеп жуда юқори даражада. У ўйиннинг майда тафсилотларигача билишни хоҳлайдиган мураббий. Тактик жиҳатдан ундан кўра яхшироқ мураббийни кўрмадим.

Уларнинг услублари турлича бўлсада, лекин иккаласи ҳам жуда муваффақитли мураббийлар”, - дейди Гюндоган.

Comments

You must be logged in to commet!