Клопп "Лидс"га учралган мағлубиятга изоҳ берди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 14-тури доирасида "Лидс"га учралган аламли мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Шубҳасиз, бу катта муваффақиятсизлик. Бундай ҳимояланиш хато эди. Шу сабабли биз мағлуб бўлдик. 

Ҳисобни тенглаштирдик. Аммо негадир бу ишончимизни қайтара олмади. Ўйинни назорат қилишга уриндик. Лекин уддалай олмадик.

Эллиотт ажойиб ўйнади. Кейин эса ўйинни давом эттира олмади. Тиаго касал бўлиб қолганди. Олдинги чизиқда бир хил футболчилар ҳаракат қилмоқда. Улардан бошқа ҳужумчи бизда ҳозир йўқ. Курашишимиз керак. Асосийси шу.

Йигитлар ҳаракат қилишди. Яхши имкониятларга эга бўлгандик. "Лидс"нинг иккинчи голи бу биз учун омадсизлик. Олдинроқ бизда ҳам худди шундай вазият бўлганди. Фарқи ундан унумли фойдалана олмаганимизда", - деди "қизиллар" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!