Клопп “Ливерпуль”дан кетишга тайёр
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп вақти келиб, бу клубдаги фаолиятини якунлашга тайёр эканини билдирди.
- Менинг “Ливерпуль” билан келишувим 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Шартномамни охирига етказиб қўйиб, кейин дам олмоқчиман. Бу менинг “Ливерпуль” мураббий сифатида тарихимнинг якуни бўлиши мумкин.
Бироқ, олдинда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бир йилдан кейин ўзимни қандай ҳис қилишимни билиб бўлмайди.
Мен саёҳат қилишни истайман. Футболни исталган жойда томоша қилиш мумкин. Ўзимни доим иш билан боғлаб қўймоқчи эмасман, - деди Юрген Клопп.
Фикрлар