"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоадан кетиши ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди. 

"Менимча, одамлар бунданда қийин даврларимизни унутишмаган. Ҳали жамоадан кетмайман. Менда катта маъсулият бор ва ишлашда давом этишни хоҳлайман.

Тўғри, ҳозир бизда қийин давр. Буни тан оламан. Мухлислар менга ишонишса, биз биргаликда буни енгамиз. 

Ғалабаларда мен жамоанинг бир қисмига айланаман. Мағлубиятда эса ҳамма айб менда. Вазиятни тўғри қабул қилиб, маъсулиятни ўз бўйнимга оламан. Аммо мухлислардан ҳам ишонишларини сўраб қоламан", - деди германиялик мутахассис.

Маълумоти ўрнида, бугун "Ливерпуль" АПЛ 23-тури доирасида "Эвертон"га қарши баҳс олиб боради. "Мерсисайд дербиси" тунги соат 01:00 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!