Клопп “Ливерпул”га Искони олиб келмоқчи
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби хавбеки Иско “Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи Юрген Клоппнинг асосий трансфер нишонига айланган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича испаниялик футболчи “қироллик клуби” билан амалдаги шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Таъкидлаш керакки, Исконинг “Реал” билан ўртадаги келишуви 2018 йилнинг ёзига қадар имзоланган.