Клопп
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Жоэле Матипни мақтади.

“Жоэль ҳамиша ақлбоварқилмас иқтидор эгаси бўлган. 18 ёшида “Шальке”да ўйнаган. Бундеслига эса жуда кучли чемпионат ҳисобланади.

Ҳа, унга барқарорлик етишмади. Баъзан шундай ҳам бўлиб туради. Аммо у ўсди ва ривожланди.

Бундай футболчининг эркин агент сифатида таркибга келиши – омад. Бу “Ливерпул”нинг сўнгги йиллардаги энг яхши трансферларидан бири бўлиши мумкин”, - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Матип 2016 йил “Ливерпул”га эркин агент сифатида келиб қўшилган. У жорий мавсум АПЛда жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.