Клопп:
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп эртага "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган марказий баҳс олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бизни "Манчестер Сити"га қарши қийин ўйин кутмоқда. Бу ажойиб мураббийга эга кучли жамоа. Биз ушбу ўйинда ҳам худди аввалгиларидек жуда ҳам эътиборли бўлишимиз керак. 

Мен учун "Манчестер Сити" дунёнинг энг зўр жамоаси. Албатта бу менинг шахсий фикрим", - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.