Клопп
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳси олдидан рақиб жамоага муносиб баҳо берди.

“Манчестер Юнайтед” ажойиб жамоа ва уларнинг дарвозасини ҳали ҳам Давид де Хеа қўриқламоқда. Ҳужум чизиғида эса Рэшфорд ва Лукаку бор. Лингарда ва Марсьяль каби ҳужумкор ярим ҳимоячиларни ҳам асло эсдан чиқариб бўлмайди. Оддий қилиб айтганда биз “Манчестер Юнайтед”нинг айни дамда ҳисобида қанча очко борлигига эмас, балки унинг кучига қараб баҳо берамиз”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Минбар

Барча блоглар