Клопп: Мавсумни "Манчестер Сити"га қарши бошлашдан кўра яхшироқ йўл борми?!
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп эртанги Англия суперкубоги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. У ўтган сафарги АПЛдаги рақобат, янги мавсум старти ҳақида гапирди.
"Ҳар бир мавсум охирида кейингисини интиқлик билан кутасиз. Аммо танаффус бунчалик тез тугамаслигига ҳам умид қиласиз.
"Ливерпуль" учун мавсумни "Манчестер Сити"га қарши бошлашдан кўра яхшироқ йўл борми?! Бу одатдагидек шиддатли ва муросасиз ўтиши кутилган баҳс ва менимча, ишонч оқланади.
Ўтган мавсум АПЛда "пойга" яратиб берганимиз жуда қизиқарли бўлди. Бу бизга ажойиб кайфият бағишлади.
Эртанги баҳс олдидан ҳеч қандай ваъда бера олмайман. Бироқ шуниси аниқки, суперкубокда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", - деди германиялик мутахассис.
Фикрлар