Клопп муваффақиятсизликда майдонни айблади

“Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премер лигаси 36-турида “Саутгемптон”га қарши(0:0) ўйинда жамоаси ғалаба қозона олмаганидан сўнг “Энфильд” стадионининг чимининг ҳолатидан норози бўлди.

“Ўйин олдидан майдонни суғоришди. 15 дақиқадан кейин эса кучли шамол бўлди ва майдон ҳолати ёмонлашди. Тўғри, биз профессионалмиз. Аммо бундай майдонда тўпни назорат қилиш жуда ҳам қийин.

Мен бунда айнан майдонни айблаш ниятим йўқ, шунчаки муаммо ҳақида айтдим. Ўз майдонимизда очко йўқотганимиз ёқимсиз бўлди”, - деб мураббийнинг фикрларидан иқтибос келтириб ўтди “Ливерпуль” расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!