Клопп МЮнинг зўр ҳужумчисини олиб қўймоқчи
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд харидорлари қаторига “Ливерпуль” ҳам қўшилди.
Маълумотларга қараганда, Юрген Клопп вакиллари Маркус Рэшфорд билан боғланиб, трансфер бўйича унинг фикрини сўраган. Аввалроқ, “Барселона” мутасаддилари ҳам англиялик ҳужумчи билан боғланган эди.
Ҳозирги пайтда Маркуснинг клубдаги ишлари юришмаяпти. Кам ўйин амалиётига эга бўлаётган ҳужумчи Англия терма жамоасидан ҳам чақирув олмай қўйди. Шу боис, иқтидорли ўйинчи жамоасини ўзгартириш истагини билдирган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Маркс Рэшфорднинг кетишига рухсат берса ҳам, унинг ашаддий рақиб ҳисобланган “Ливерпуль”га ўтишига йўл қўймайди.
Фикрлар