Клопп нега Коутиньо "Ливерпул"га қайта олмаслигини тушунтирди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп нега мерсисайдликлар "Барселона"дан Филиппе Коутиньони қайтариб олмасликларини тушунтириб берди.

“Коутиньо ҳар қандай жамоани кучайтира олиши мумкин, шу жумладан “Ливерпул”ни ҳам. Бу шубҳасиз. Лекин гап бошқа томонда. Унинг трансфери жудаям қимматга тушиши мумкин. Биз эса бундай харажатга тайёр эмасмиз. Шу боис умид қиламизки, унинг “Барселона”даги ишлари яхшиланади”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” 27 ёшли бразилиялик футболчини 2018 йилнинг январида “Ливерпул”дан 145 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган 1,5 йил давомида каталонияликлар сафида жами 76та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!