Клопп: “Невараларимга қараб ўтириш учун ҳали ёшман”

Юрген Клопп 2023/24 йилги мавсум якунланганидан сўнг "Ливерпуль" бош мураббийи лавозимини тарк этди. У 9 йил давомида Англия жамоасини бошқарган.

“Бугунги кунга келиб менинг мураббийлик фаолиятим якунига етди. Мен ўз хоҳишим билан кетдим.

Мен тинчлик ва осойишталикни қидиряпман, мен бунга эришдим ва бундан завқланяпман. Шунчаки ишни ташлаб, дам олиш вақти келди.

Мен шунчаки теннис ўйнаш ва невараларим билан ўтириш учун жуда ёшман. Яна мураббий бўламанми? Мен буни ҳозирча истисно қилган бўлардим. Келинг, бир неча ой ичида вазият қандай бўлишини кўриб чиқайлик. Айни дамда ҳеч нарса бўлмаяпти”, - деди “Ливерпуль” собиқ бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!