Клопп ўзи керак икки футболчи номини айтди
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп клуб раҳбарияти олдига иккита талаб қўйди. Германиялик мутахассис биринчи навбатда улардан келаси йили шартномаси якунланадиган Муҳаммад Салоҳни клубда қолишга кўндиришни сўрамоқда.
Шунингдек, “Ливерпуль” ўйинини янада кучайтириш учун “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменини трансфер қилиш ҳам Клоппнинг мақсадларилан бири.
“Ливерпуль” 28 май куни Чемпионлар лигаси финалида “Реал” билан куч синашади. Йилнинг энг муҳим ўйинига Франция пойтахти Париж мезбонлик қилади.
Фикрлар