Клопп: "Пулни сарфлашдан олдин уни йиғиш керак"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп журналистларга клубнинг эҳтимолий трансфер вариантлари ҳақида гапирди.
"Пулни сарфлашдан олдин уни йиғиш керак. Мукаммал тизим шундай ишлайди", - деди немис мутахассиси ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, бу қишда "Ливерпуль" биринчи трансферини эълон қилган эди. Голландиялик ҳужумчи Коди Гакпо мерсисайдликлар сафига қўшилди.
Айни дамда Клопп шогирдлари 28 очко билан Англия премьер-лигаси турнир жадвалида олтинчи поғонада бормоқда.
Фикрлар