Клопп қачон кетади?

30 йиллик танаффусдан сўнг, “Ливерпуль”га чемпионликни тақдим этган Юрген Клопп клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

- “Ливерпуль”ни яна тўрт йил бошқараман ва кетаман. Кетганимдан кейин бир йил давомида ҳеч нарсага қўл урмайман. Ундан кейин  бирор клубни ёки терма жамоани бошқарарман. Лекин бу беш йил давомида ҳаётда кўп нарса ўзгариб кетиши ҳам мумкин, - деди Клопп.

53 ёшли мураббий “Ливерпуль”да 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида ливерпулликлар Чемпионлар лигаси ва Англия премьер-лигасида ғолиб бўлди. Бош мураббийнинг клуб билан шартномаси 2024 йили якунланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)