Клопп “Реал” юлдузига кўз тикди
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменининг харидорлари кўпайиб бормоқда.
Бу мавсумни барбод қилган “Ливерпуль” бош мураббий Юрген Клопп ёзда таркибни кучайтириш мақсадида “Реал”дан футболчи олишга қарор қилди.
Германиялик мутахассис таянч зонада ишончли ўйнай оладиган 23 ёшли франциялик футболчини кўзлаяпти.
El Nacional нашрининг ёзишича, Тчуаменининг трансфер суммаси 70 миллион еврони ташкил қилади ва мадридликлар айнан мана шу нарх таклиф этилса, ўз ўйинчисини қўйиб юборишга қаршилик қилмайди.
Тчуаменининг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган. Унга Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета ҳам оғиз солмоқда.
Фикрлар