Клопп шармандали мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Англия Премьер-лигаси 4-турининг энг катта сенсацияси "Астон Вилла" - "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги учрашувда қайд этилди. "Вилла Парк" эгалари ўз уйида амалдаги чемпионларни 7:2 ҳисобида таслим этди. Шов-шувли мағлубиятдан сўнг, мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп BBC Sport нашрига интервью берди:

"Учрашув сўнгида қайд этилган ҳисобга ишондимми? Ҳа, чунки шу ерда эдим. Аввало, "Астон Вилла"ни кучли ва чиройли ўйини билан табриклашимиз керак. Улар жисмоний ва тактик жиҳатдан биздан кучлироқ ўйин намойиш этди. Ақлли футбол ўйнади.

Бизда яхши имкониятлар бўлди, аммо 7 та гол ўтказиб юборар экансан, ҳисоб 7-7 бўлиши мумкин эди, дейишга ҳаққинг йўқ. Биз қўпол хатоларга йўл қўйдик. Тўпни жуда нотўғри жойларда олдириб қўйдик ва рақиб қарши ҳужумларидан тўғри ҳимоялана олмадик. 

0:1 ҳисобида мағлубиятга учраш фожиа эмас. Сен ўзингни қўлга олишинг ва ўз ўйинингни намойиш этиб, тарози палласини ўз томонингга оғдириб олишинг зарур. Биз эса, хатолардан хулоса чиқариш ўрнига уларни бот-бот такрорладик. Айб ёки менда, ёки ҳаммада", - деди немис мутахассиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!