Клопп янги дарвозабон сотиб олмоқчи эмас

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа дарвозабонлари Симон Миньоле ва Лориус Кариусларнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмоқда.
"Биз жуда яхши дарвозабонларга эгамиз. Масалан, Алекс Маннингерни (жамоанинг 3-дарвозабони) олайлик, у ажойиб дарвозабон ва жамоага кўп ёрдам беради.
Бундан ташқари жорий мавсумни ижарада ўтказаётган ёш дарвозабонимиз Дэнни Уорд ҳам ҳақиқий истеъдодга эга. Таъкидлашим керакки, аксарият учрашувларда мен дарвозабонларимизнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қиляпман", -
дейди германиялик мутахассис The Telegraph нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, "Ливерпуль" жорий мавсум премьер-лиганинг топ-6 жамоалари орасида ўз дарвозасидан энг кўп (34 марта) тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!