Клоппга қудратли давлат терма жамоасини бошқаришни айтишди

“Ливерпуль”даги фаолиятини якунлаган Юрген Клоппга АҚШ терма жамоасини бошқаришни таклиф қилишди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

АҚШ футбол федерацияси мамлакат мезбонлик қилган Америка кубоги мусобақасидан кейин терма жамоа бош мураббийи Грегг Берхалтерни вазифасидан озод қилди. Терма жамоа ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига чиқа олмади.

Маълумки, кейинги жаҳон чемпионати 2026 йили Америка қитъасининг уч давлати – АҚШ, Мексика ва Канадада АҚШ мезбонлардан бири сифатида терма жамоанинг бўлажак мундиалда муваффақиятли иштирок этишига тайёргарлик кўрмоқда.

АҚШ футбол федерация Юрген Клопп билан дастлабки алоқаларни ўрнатди. Улар германиялик 57 ёшли мураббийни ҳамкорликка кўндиришга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!