Клоппга “Реал”даги вундеркинд керак

  • 25 Jan 20:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Юрген Клопп “Ливерпуль” раҳбариятидан “Реал” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани трансфер қилишни сўрамоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатди.

Tecno

19 ёшли Камавинга “Ренн” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Қироллик клуби” анча уринишлардан сўнг, истеъдодли ярим ҳимоячини ўтган йили августда ўз сафига қўшиб олганди. Эдуардо Камавинга Франция терма жамоасида Поль Погбанинг асосий ўринбосари сифатида тан олинган.

40 миллион еврога олинган Камавинга “Реал”да кутилган даражада кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Ёш футболчи “Реал” сафига ўтганидан бери Испания чемпионатида 14 марта майдонга тушиб, жами 508 дақиқа тўп тепди ва дебют учрашувидаёқ “Сельта” дарвозасига гол урди.

“Ливерпуль” вундеркиндни қўлга киритиш учун 40 миллион евродан кўп сарфлашига тўғри келади. Камавинганинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача амалда.

Comments

You must be logged in to commet!