Клоппга Старрижнинг қилиғи ёқмаяпти

 
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп қишки трансферлар мавсумида ҳужумчи Даниэль Старриж бошқа жамоага кетмаслигини таъкидлади.
 
- Асосий таркибдан кимнидир бошқа жамоага ўтказишдан маъно йўқ, - деди Юрген Клопп. - Даниэль Старриж ҳам жамоада қолади. Мени унинг кетиши ҳақидаги хабарлардан кўра, машғулот ўтказмаётгани кўпроқ ташвишга солмоқда.
 
27 ёшли ҳужумчи Старрижга "Тоттенхэм" ва "Милан" жамоалари харидор бўлмоқда. Футболчининг ўзи бу мавсумда премьер-лигада тўққизта ўйин ўтказиб, гол уролгани йўқ.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!