Клоппнинг бу гапи учун ҳар қандай футболчи борини бериб ўйнайди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасининг бештадан кам учрашув ўтказган футболчиларга медаль бермаслик тўғрисидаги қарорига қарши чиқмоқда.

- Агар сиз битта ўйинда майдонга тушсангиз ҳам медаль берилиши керак. Бунда жамоа деган тушунча муҳимлигини англаш керак. Сиз иккинчи дарвозабон сифатида кам ўйин ўтказган бўлсангиз ҳам медалга лойиқсиз. Чунки йилига миллион марта машғулотда қатнашгансиз. Кам ўйнаган йигитлар ҳам 100 фоиз медалга ҳақли. Уларга менинг медалимни беринглар, - деди Клопп.

“Ливерпуль” 30 йиллик танаффусдан кейин Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)