Клуб ўз тарихида илк бор Бундеслигадан чиқиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг “Вольфсбург” клуби  ўз тарихида биринчи марта Бундеслигадан чиқиб кетди. Бу “Падерборн 07” жамоасига қарши плей-оффнинг жавоб учрашувидан кейин содир бўлди.

Олий дивизиондаги жой учун ўтказилган плей-оффнинг дастлабки учрашувида ҳисоб очилмаган эди. Жавоб ўйинида қуйи лига вакили “Падерборн 07” футболчилари “бўрилар”ни қўшимча таймдаги гол эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Статистика экспертларининг маълум қилишича, энди “Вольфсбург” 1997 йилдан бери илк марта иккинчи Бундеслигада иштирок этади. Ўшанда “бўрилар” турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб, “Кайзерслаутерн”га етакчиликни бой берган бўлса-да, Германия олий дивизионига чиққан эди.

“Вольфсбург” ўз тарихида бир мартадан Германия чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган. Жамоанинг еврокубоклардаги энг юқори натижаси — 2015/2016 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқиш ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!