Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали бошқа жойга кўчирилди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдин режалаштирилганидек Ар-Райянда эмас, балки Доҳа шаҳридаги 45416 мухлисга мўлжалланган "Халифа" стадионида бўлиб ўтади.

Эр-Райян шахрида иккала ярим финал, учинчи ва бешинчи учун ўйинлар ва финал баҳси ўтказилиши керак эди.

Янги стадион қурилиши тугалланган, бироқ арена сертификатни қўлга киритиш жараёни чўзилиб кетди. Стадионнинг расмий очилиши 2020 йилга қолдирилди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Катарда 11-21 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

"Халифа" стадиони

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!