Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бугун финал! "Реал" Саудия грандига қарши майдонга тушади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Марокаш мезбонлик қилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Ҳал қилувчи ўйинда Мадриднинг “Реал” клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Ҳилол” ярим финалда Бразилиянинг “Фламенго” клубини 3:2 ҳисобида таслим этган бўлса, “Реал” финал остонасида Мисрнинг “Ал-Аҳли” клубини 4:1 ҳисобида енгди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!