"Клубни Суперлигага қайтариш ҳақида ўйлаяпман" - "Локомотив" бош мураббийи жамоасининг про лигага тушиб кетиш сабаби ҳақида нима дейди?

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учун 2022 йилги мавсум муваффақиятсиз ўтди. “Темирйўлчилар” мухлислар ишончини оқлай олмади ва про лигага тушиб кетди.

Бу албатта “Локомотив”дек жамоа учун жуда ачинарли. Ҳолбуки, уларда элитада жон сақлаб қолиш имконияти бор эди. Ҳеч бўлмаганда плей-оффда про лигада 3-ўринни эгаллаган “Турон” майдонида ғалаба қозонганида “Локо” Суперлигада қолган бўларди. Аммо улар бу ишни ҳам уддалай олмадилар.

Клуб бош мураббийи Денис Коростиченко билан муваффақиятсиз ўтган мавсум ҳақида суҳбатлашдик.  

- Денис Владимирович, биз “Локомотив”нинг “Турон”га қарши ўйинини кўрдик. Аммо футболчиларингизнинг ғалабага бўлган интилишлари юқори эмаслигини кутмагандик...

- “Турон”га қарши ўйинда биз ўйин формасида эмасдик. Чунки ПФЛ билан Суперлига билан про лига баҳслари тугаши ўртасида анча тафовут бор. Масалан, Суперлига 12-санада тугаган бўлса, про лига 21 ноябрда ниҳоясига етган. Ваҳоланки, ҳамма ўтиш ўйини бўлишини биларди. Лекин тақвимдаги бундай ўзгариш туфайли биз етарлича ўйин амалиётидан анча узоқлашиб қолгандик. Агар Суперлигада ҳар тўрт кунда бир ўйин ўтказилса у ҳолда про лига нега бундай кўринишда учрашувларни ташкил қилмади. Мана шу савол. Бир сўз билан айтганда, ўйин тонусини йўқотгандик. Шу сабаб, орада ўтган икки ҳафта давомида яхши формага кириш учун қўлдан келганича ҳаракат қилдик. Аммо баҳс давомида у қадар зўр кўринмадик ва унчалик яхши ўйин намойиш эта олмадик. Лекин сизни ишонтириб айтаманки, йигитлар ғалаба қозонишни истаган ҳолда майдонга тушишганди.

- Жамоа ичида ички муаммолар бормиди? Шундай муаммолар бўлса, балки бизга шуни ҳам гапириб берарсиз...

- Футболчиларимизнинг бари жамоага ёрдам беришга тайёр эдилар. Аммо муаммолар у даражада кўп бўлмаган. Масалан, баъзи ўйинчиларда соғлик билан боғлиқ муаммо юзага келганди. Шунда ҳам бор-йўғи икки нафар футболчимиз мана шундай муаммога йўлиққанди. Лекин плей-офф учрашувига ҳамма яхши ҳолатда етиб борди. Бизнинг вазиятимизга боя айтганимдек, ўйин тонусига қайтиш осон бўлмагани боис ўзимиз кутган натижага эриша олмадик.

денис1_1

- Клуб билан хайрлашасизми ёки про лигада ҳам ишлашда давом этасизми?

- Ҳозирча таътилда эканим боис хизматимга жиддий таклифлар бўлгани йўқ. Энди мен клубда қолган ҳолда уни албатта Суперлигага қайтаришга ҳаракат қилиш ҳақида ўйлаяпман. Биргаликда бу ишни амалга ошириш бизнинг асосий вазифамиздир!

- Футболчиларингизнинг ўйин савияси анча пасайиб кетди. Масалан, Жасур Жалолиддиновники. Бу фикрга сиз ҳам қўшиласизми?

- Қўшиламан.

- У ҳолда фикрингиз?

- Мавсум давомида шундай ҳолатлар кузатилдики, бир қатор ижрочиларимиз ўз кучига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди. Бироқ ҳамма шогирдларимни ҳурмат қиламан. Агар улар ўз устиларида астойдил ишлайдиган бўлсалар, янада зўр ўйин кўрсата олишлари мумкинлигига ишончим комил.

- Йил давомида “Локомотив” клубида кўплаб ёқимсиз ҳолатлар кузатилди. Бунинг сабаблари нима деб тушунтира олган бўлардингиз?

- Кўплаб дейсизми? Фикрингизга қўшилмайман. Бизда йил давомида бунчалик кўп кўнглисизликлар бўлмади. Афтидан, сиз бу гапни келишилган ўйинлар ўтказилгани юзасидан авжига чиқиб, турли миш-мишлар келиб чиққан ҳолда айтган кўринасиз. Буларнинг бари сафсата. Мавсум якунига ҳаммамиз яхши ҳолатда етиб келдик! Жамоа сардорининг йўқотилишими? Мен уни қаттиқ ҳурмат қиламан ва мана шундай ишларни амалга оширгани мумкинлигига асло ишонмайман.

денис2

- Мураббийлар алмашинуви ҳам клубга салбий таъсир ўтказди, деб ҳисоблайсизми?

- Ҳа, 100 фоизга.

- Муаммоларнинг ечими нимада бўлиши мумкин эди, деб ўйлайсиз?

- Агар муаммонинг ечими сизни ишдан олиш бўлади, деб ўйламаясизми, мабодо? (кулади). “Насаф”га қарши учрашувдан кейин 6-8 очко жамғаришимиз керак эди.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!