Клубсиз қолган Погба Францияга қайтиши мумкин

Марказий ҳимоячи Флорентин Погба мавсумлар оралиғида Франция иккинчи дивизиони вакили "Сошо" клуби билан шартнома имзолаши мумкин.

Жорий йилнинг январь ойидан буён эркин агент мақомида бўлган 29 ёшли футболчининг сўнгги клуби "Аталанта Юнайтед" бўлган эди.

Флорентин "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг акасидир. У фаолияти давомида Франциянинг "Седан", "Сент-Этьен" ва Туркия Суперлигаси вакили "Генчлербирлиги" ва МЛСнинг "Аталанта Юнайтед" клублари сафида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)