Клюйвертнинг ўғли Голландия терма жамоасига чақирилди

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман март ойидаги ФИФА кунлари муносабати билан ташкиллаштириладиган ўртоқлик учрашувлари учун 33 нафар футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу ўйинларга жалб этилган футболчилар орасида 18 ёшли “Аякс” ярим ҳимоячиси Жастин Клюйверт ҳам бор. Айтиш лозимки, Жастин яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири ҳисобланган Патрик Клювертнинг ўғли ҳисобланади.

Маълумот учун, Голландия дастлаб 23 март куни Англияга қарши, сўнгра 26 март куни Португалияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)