Кокорин "Спартак" билан келишиб олган
"Спартак" ҳужумчиси Александр Кокорин жамоадан кетмоқчи эмас.
Metaratings хабарига кўра, Кокорин "қизил-оқлар" бош директори Шамиль Газизов билан камида бир мавсум жамоада қолиш бўйича келишувга эга.
Москва клуби форвардни кейинги йилнинг ёзида бўлиб ўтадига "Евро-2020" мусобақасидан кейин сотади. Олдинроқ маълум қилинганидек, футболчининг товон пули 7 млн евро ҳисобланади.
Бироз аввалроқ, Римнинг "Рома" клуби Кокорин хизматларига қизиқиш билдириб, рус клубига таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Фикрлар