Колумбия "ЖЧ-2026" олдидан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири — Осиё қитъасидан
Колумбия миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан тайёргарлик йиғини доирасида иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Жанубий америкаликлар дастлаб 29 май куни Коста-Рика терма жамоасига қарши майдонга тушади. Шундан сўнг, 7 июнь санасида Иорданияга қарши баҳс олиб боради.
Қайд этилишича, ушбу учрашувлар бош мураббий Нестор Лоренсо учун бўлажак мундиал олдидан футболчиларнинг жисмоний ва тактик ҳолатини синовдан ўтказиш имконини беради.
Маълумот учун, турнир 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Фикрлар