Колумбия "K" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади, Конго ҳам плей-оффга йўл олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати K гуруҳида Колумбия терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди.

3-турда Колумбия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди. Натижада колумбияликлар гуруҳ босқичини 7 очко билан биринчи, португалияликлар эса 5 очко билан иккинчи ўринда якунлади. Ҳар икки жамоа ҳам мазкур учрашувдан аввал плей-офф йўлланмасини расмийлаштириб бўлган эди.

Энди 1/16 финалда Колумбия Ганага қарши майдонга тушади. Португалиянинг рақиби эса Хорватия бўлади.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Конго Ўзбекистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба эвазига Конго 4 очко жамғариб, учинчи ўрин орқали плей-оффга чиқди.

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз эса 3 та баҳсда ҳам мағлуб бўлиб, 4-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!