“Комо” “Манчестер Сити” футболчиси билан келишувга эришди
Сеск Фабрегас мураббийлик қилаётган “Комо” клуби “Манчестер Сити” футболчисини ижарага олмоқчи.
Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, Италия клуби “шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Максимо Перронни ижарага олишга яқин. Футболчининг ўзи А Серия дебютанти сафида ўйнашга рози бўлган. Аргентиналик хавбек яқин 24 соат ичига Италияга йўл олиб, тиббий кўрикдан ўтади.
Инглиз клуби футболчини сотиб олиш шартисиз ижарага беради. Аввалроқ, “Комо” “Реал Мадрид”дан Нико Пасни ижарага олишга яқин эканини (https://sports.uz/220952) хабар берган эдик.
Фикрлар