Компани бошқарувидаги "Андерлехт" ишончсиз натижалар қайд этмоқда

Бельгия чемпионатининг 9-турида "Андерлехт" "Васланд-Беверен" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Венсан Компани бошчилигидаги Брюссель клуби барча турнирларда 10 та учрашув ўтказиб, бор-йўғи 2 та ғалаба қозонди. Аввалига Бельгия чемпионати доирасида "Стандарт" клубини 1:0 ҳисобида ва кейинчалик Бельгия кубогида қўшимча бўлимарда урилган гол "Андерлехт"га "Берсхот Вилрейк" жамоаси устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Шу қаторда, Компанининг жамоаси ҳисобида 3 та дуранг ва 5 мағлубият бор. Клуб 6 очко билан Бельгия чемпионатининг 13-поғонасидан жой олиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!