Компани расман
Ads

Бельгиялик машҳур ҳимоячи Венсан Компани расман "Андерлехт" футболчиси сифатида оммага таништирилди.

Таъкидлаш керакки, 33 ёшли футболчи бундан буён жамоада ўйновчи мураббий бўлади. У бунгача 2008-2019 йилларад “Манчестер Сити” клуби шарафини ҳимоя қилган. У “шаҳарликлар” сафида жами 12та соврин қўлга киритди.

Маълумот учун, Компани “Андерлехт” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2003-2006 йилларда ушбу жамоада ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, “Андерлехт” ўтган мавсум Бельгия чемпионатини 6-ўринда якунлади.