КОНКАКАФ кубоги. Дос Сантоснинг ягона голи Мексикага чемпионликни тақдим этди
Ads

Ҳозиргина Шимолий Америка кубогининг (КОНКАКАФ) финал учрашуви якунланди. Ҳал қилувчи баҳсда мезбон АҚШ терма жамаоси қўшнилари ҳисобланган мексикалик футболчиларга қарши майдонга тушишди. Учрашув тақдирини эса 73-дақиқада Дос Сантос томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.

Шу тариқа Мексика терма жамоаси ўз  тарихида 8-марта қитъа кубогида зафар қучди.

Мексика –АҚШ 1:0 (0:0, 1:0)

8 июль, 06.00, «Солдир Филд»

Гол: 1:0 – 73 Дос Сантос.

Мексика – Очоа, Морено, Сальседо, Родригес, Альварес, Гуардадо (Рейес, 89), Гальярдо, Писарро (Родригес, 81), Дос Сантос, Антуна (Альварадо, 86), Хименес.

АҚШ – Стеффен, Кэннон, Мязга, Лонг, Рим (Ловитц, 83), Маккенни, Пулишич, Брэдли, Арриола, Алтидор (Зардес, 64), Моррис (Ролдан, 61).