Коноплянка "Шальке"дан кетмоқчи

Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянка ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис клуби ҳам 29 ёшли украиналик футболчини таркибда мажбуран ушлаб турмоқчи эмас. Уни тахминан 3-3,5 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Коноплянка жорий мавсум “Шальке” сафида жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!