Конор МакГрегор: "Бу тарихий қайтиш бўлади"

  • 2 июнь, 2023, 12:07
  • 0
  • MMA

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегор Майкл Чендлерга қарши кечажак жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Бу, шунчаки, қайтиш эмас. Бу тарихий камбек бўлади. Яна ўзимга келиш ва ўйинга киришиш вақти келди. Яна бахтлиман, ва ниҳоят, октагонга қайта оламан. Сўнгги вақтларда ёқса жанг қилардим, ёқмаса эса йўқ. Энди ундай бўлмайди. Мен бу ишга боримни бераман ва номимни яна тарихга ёзаман!"

Эслатиб ўтамиз, Конор ўзининг сўнгги жангини деярли икки йил олдин Дастин Порьега қарши ўтказган ва оёғидан олган жароҳати сабабли жангни давом эттира олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!