Конор МакГрегор қачон октагонга кўтарилади ёхуд унинг жангига мухлислар ташриф буюрадими?
UFC раҳбари Дана Уайт икки дивизион собиқ чемпиони Конор МакГрегор билан ёзишганини айтди.
"У мендан қачон оролда жанг қилиши мумкинлиги ва у ерда мухлисларнинг бўлиши ҳақида сўради. Конор жанг қилишни жуда хоҳламоқда. Биз аниқ бир рақиб ҳақида гаплашмадик. У июнь ойида жанг қилишни истамоқда. Июнь ойининг ўрталарида ёки охирида ўтказиладиган турнирларда мухлислар бўлмайди ”, - деди Уайт.
Сўнгги марта МакГрегор январь ойида Дональд Серронга қарши жанг қилиб, уни 40-сонияда нокаутга учратганди.
Фикрлар