Конор МакГрегорни жангга чорлаган ўзбек жангчиси ижросидаги супер зарбани томоша қилинг!
Ирландиялик UFCнинг собиқ чемпиони Конор МакГрегорни жангга чорлаган ва бу борада ашула ҳам ижро этган, ўзбек кикбоксинг юлдузларидан бири Муҳаммадали Тоштурғунов машғулотларни жадал тарзда олиб бормоқда. Конор билан қачондир жанг бўладими ёки йўқ, бу борада бирор гап айта олмаймиз. Гарчи, бу воқейликнинг ҳозирда умуман имкони йўқ бўлса-да, ҳаётда мўжизалар учраб туради. Юртдошимиз эса, ниятидан қайтгани йўқ ва ўз устида янада кўпроқ ишламоқда. Аслида, биз унинг янги ва мураккаб зарбасини сизларга тақдим этмоқчимиз. Унинг таъкидлашича, мазкур зарба 50 фоизга тайёр экан. Ушбу трюкни ўзингиз томоша қилинг ва юртдошимизни маҳоратига баҳо беринг!
Фикрлар