Конорнинг фикрига кўра, Хабиб ва Фергюсон...

  • 16 январь, 2020, 12:56
  • 0
  • MMA

UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегор енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг бўлиб ўтишига ишонмайди.

"Мен бу жанг бўлиб ўтмайди деб ўйлайман. Улар аллақачон тўрт марта учрашишлари керак эди.

Aгар улардан бири октагонга чиқа олмаса, мен бўш жойни тўлдиришга тайёрман”, - деди МакГрегор.

Нурмагомедов - Фергюсон тўқнашуви 18 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида UFC 249 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!