
Консейсау: “Бундай тарихга эга клуб 9-ўринга рози бўлолмайди – барчамизда афсус бор”
“Милан” бош мураббийи Сержиу Консейсау А Серия 36-туридан ўрин олган “Болонья”га қарши учрашув (3:1) бўйича фикр билдирди. У жамоа ғалабаси ва ҳужумчиларнинг ўйинини алоҳида таъкидлади:
– Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлмади, аммо кучли рақиб устидан ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда юқоридаёқ босим қилишга ҳаракат қилдик, аммо гол ўтказиб юбордик. Кейин тузилишни ўзгартириб, 4-4-2 схемасига ўтдик ва алмашинувлар яхши самара берди.
– Хименес жиддий йигит ва сифатли ҳужумчи. У Йовичдан ҳаракати билан фарқ қилади, лекин ишини уддалайди. Шунингдек, Абраҳам урган муҳим голларни унутиш керак эмас.
– Консейсау эмас, жамоа ва унинг кейинги ўйиндаги ғалабаси муҳим. “Милан” каби тарихий клуб 9-ўринга рози бўлолмайди – барчамизда афсус бор, - дея ўз фикрларини билдириб ўтди миланликлар мутахассиси.
Фикрлар