Константин Коротков хотира турнири. Билолбек Мирзараҳимов мезбон боксчига имкон қолдирмади
Бугун Россиянинг Хабаровск шаҳрида Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг финал жанглари бўлиб ўтмоқда.
-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Билолбек Мирзараҳимов ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Иван Ступинга қарши рингга кўтарилди. Мазкур жангнинг учинчи раундида рақиб олган жароҳатлари натижасида баҳсни давом эттира олмаслиги маълум бўлди ва шу тариқа Билолбек делегациямиз ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Аброржон Қодиров (-52 кг) япониялик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган эди. Олдинда эса Лазиз Муллажонов (91+ кг) иштирокидаги финал жанги кутиб турибди. Ҳамюртимиз чемпионлик учун мисрлик Мустафо Резкка қарши рингга чиқади.
Фикрлар