Конте:

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте "Парма"га қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.

"Биз бошқаларнинг натижаси қизиқ эмас, фақат ўзимизникига эътибор беришимиз керак.

Биринчи тайм биз учун омадсиз бўлди. "Парма" учун барча ишларни қилиб бердик. Буни билиш учун иккинчи голни кўришингиз кифоя. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартира олдик ва ғалабани хақли қўлга киритдик.

Йигитлардан ортиқча ўйин сўрамайман. Бу бизнинг олти кун ичидаги учинчи ўйинимиз бўлди. Биз баъзи-бир сабаблар туфайли бир таркибни майдонга туширишга мажбур бўлмоқдамиз. Бу эса менга ёқмаяпти," - дейди Конте.