Конте: “Челси” ҳозир “Арсенал” ва “Ливерпул”га ютқазадиган жамоа эмас

“Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте кеча бўлиб ўтган премьер-лиганинг 13-турида ҳамшаҳарлари “Тоттенхэм” жамоаси устидан (2:1) қозонилган муҳим ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳозир биз “Арсенал” ёки “Ливерпул”га ютқазадиган жамоа эмасмиз. Биз ўзгардик. Мен жамоамдан тўлиқ қониқиш ҳосил қиляпман. Биз ўз устимизда кўп ишлаймиз ва мана шу машғулотлар пайтидаги меҳнатларимиз майдонда ўз натижасини бераётганидан ҳурсандмиз.

Одатда бундай ўйинларда майдонда 90 дақиқа ҳукмронлик қилишнинг имконсиз. Бироқ, мана шундай ўйинларда ғалаба қозонсангиз, ақл бовар қилмас туйғуларни ҳис қиласиз”, - дейди италиялик мутахассис клуб расмий сайтига берган интервьюсида.  

Эслатиб ўтамиз, “Челси” кечаги ғалабадан сўнг 31 очко тўплаган ҳолда мусобақа пешқадамлигини ўзида сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!