Конте "дангаса футболчи" клубда қолишини маълум қилди
"Интер" бош мураббийи Антонио Конте Италия кубогида "Милан" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг миланликлар сафидаги келажаги ҳақида гапириб ўтди.
"Эриксен "Интер"да қолади. Қишда ҳеч кимни қўйиб юбормаймиз, чунки уларга ўринбосар топа олмаймиз", - дея айтиб ўтди Конте.
Жорий мавсумда Эриксен "нерадзуррилар" сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли вазиятда иштирок этди.
Фикрлар