Конте дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийлар бешлигига кирди

Миланнинг "Интер" клуби бугун Антонио Контени ўзининг янги бош мураббийи этиб эълон қилганидан хабарингиз бор.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 49 ёшли италиялик мутахассисга йилига 11 млн евро маош тўлашади. Шу тариқа Конте дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийлари кучли бешлигига кириб олди.

Маълумот учун, айни дамда сайёрамизнинг энг кўп маош олувчи мураббийи “Атлетико” Мадрид устози Диего Симеоне ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 23 млн еврони ташкил этади. Кейинги ўринлардан эса Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити", 18 млн), Эрнесто Вальверде ("Барселона", 12,5 млн) ва Зинедин Зиданлар ("Реал", 12 млн) жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!