Конте ҳам VARга ишонмаяпти

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте VAR тизими ҳақидаги фирклари билан ўртоқлашди.

"VAR барчага бирдек амал қилмаяпти.

Айниқса, бу катта ўйинларда жуда муҳим. Ўтган мавсумда менинг VARга ишончим кўпроқ эди. Ҳозир эса уни қандай фойдаланишаётганини тушунмай қоляпман.

Бу тизим қарорларига ишончсизлик кўпаймода. Унда барқарорлик йўқолди," - дея айтиб ўтди Конте.