Конте "Интер" бош мураббийи бўлгач нималар деди?

Италиялик машҳур мутахассис Антонио Конте “Интер” бош мураббийи лавозимига расман тайинлангач ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳаётимда янги саҳифа бошланмоқда, мен бундан жудаям хурсандман. Мен ўз фаолиятим билан клуб президенти ва директорларининг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

“Интер”ни танлашимдан сабаб, бу мустаҳкам пойдевор ва улкан тарихга эга клубдир. Мен “Интер”ни яна аввалги юксаклигига қайтариш истагидаман”, - дейди Конте.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” жорий мавсум А Серияни 4-ўринда якунлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!